Самарқанд шаҳрининг янги логотипи муҳокамага қўйилди, деб хабар берди «Правда Востока».
Хабарда айтилишича, октябрь ойида Самарқанд вилояти департаменти шаҳарнинг энг яхши туристик логотипи танловини эълон қилган.
Уч ой давомида Ўзбекистон, Россия ва АҚШдан эскиз намуналари келиб тушган.
Январь ойи бошида шулардан энг яхши саккизтаси танлаб олинган. Уларни танлашда сайёҳлик соҳаси мутахассислари, дизайнерлар ва блогерлардан иборат жамоатчилик кенгаши иштирокчилари қатнашган.
Барча хоҳловчилар uzbektourism.uz сайтига кириб саккизта логотиплардан бирига овоз бериши мумкин.
Изоҳ (0)