2016 йил 26 сентябрь куни номаълум шахс Самарқанд вилоятининг Булунғур туманида яшовчи аёлнинг уйига девор ошиш йўли билан кириб, хонадон меҳмонхонасидан 1700 АҚШ долларини ўғирлаб кетганди. Бу ҳақда ИИВ жамоатчилик ва ОАВ билан алоқалар бошқармаси хабар берди.
Ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилган эди.
Кўрилган чоралар натижасида ушбу жиноятни Булунғур тумани Янгиобод маҳалласида яшовчи 20 ёшли Ж.А. содир этганлиги аниқланиб, ушланди.
Тергов давом этмоқда.
Изоҳ (0)