UFC чемпиони Ҳабиб Нурмагомедовнинг менежери Абдулазиз Алининг фикрича, Конор Макгрегор доғистонлик билан қайта жанг уюштиришдан қочмоқда. Бу ҳақда TMZ хабар беради.
«Конор қайта жанг ўтказиш ҳақида сўрамади. У ҳаттоки реванш жанги ҳақида ҳам ўйламаяпти. Унинг отаси, онаси, аёли, болалари, бутун Ирландия иккинчи жангдан қўрқмоқда. Улар ҳатто «реванш» сўзини айтишдан қўрқади. Қўрқув бутун Ирландияни қамраб олди. Ҳабиб ҳар ким билан курашга тайёр: туя, эшак, айиқ. У ҳатто йўлбарс билан курашга ҳам тайёр. Мен фақат битта нарсани биламан: биз Конор тинчгина кун ўтказишини, ўз ҳаётида хотиржам яшашини хоҳлаймиз. У ҳал қилишга кучи етмайдиган вазифаларни бажармаслигини унутмаслиги керак», — дейди Абдулазиз.Ҳабиб Нурмагомедов ўтган йилнинг октябрь ойида Конор Макгрегорни UFC 229 мусобақасида мағлуб этганди.
Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @daryo_sport’га обуна бўлинг!
Изоҳ (0)