Луна лақабли ит «Қирол шер» мультфильмидаги Симбанинг отаси ўлимидан қайғуга тушиб йиғлаган саҳнадан қаттиқ таъсирлангани акс этган видеони унинг эгаси Twitter’га жойлади. Бу ҳақда Meduza ёзмоқда.

«Мен бу саҳнани доим бепарволик билан томоша қилганман, лекин сиз бу итга қаранг… Йўқ, мен аниқ бошқа сайёраданман», — деб ёзди итнинг эгаси Жош Майерс.