Бангладеш ҳаво йўллари самолёти бортидаги «отишма»дан сўнг гумонланувчи қўлга олинди, деб ёзади «РИА Новости».
Аввалроқ Даккадан Дубайга учаётган Biman Bangladesh Airlines самолёти Читтагонгдаги Шах-Аманат аэропортига фавқулодда қўнишни амалга оширгани, унинг бортида самолётни олиб қочишга уриниш юз бергани маълум қилинган эди.
Учувчи аварияли қўнишни амалга оширган. Барча йўловчилар эвакуация қилинган. Гумонланувчи ҳибсга олинган.
Икки йўловчининг гувоҳлик беришича, самолёт бортида отишма юз берган.
Изоҳ (0)