Немис модельери Карл Лагерфельд мол-мулкининг бир қисмини Шупетт лақабли мушугига хатлаб кетган, дея ёзади «Газета.ru».
Хабарда айтилишича, мушук модельерни доим руҳлантирган ва унинг илҳом манбаи бўлган. Шупетт ижтимоий тармоқларда ўз саҳифасига ҳамда банкда ҳисоб рақамига эга.
Эслатиб ўтамиз, Лагерфельднинг ўлимидан сўнг Chanel француз модалар уйининг ижодий директори лавозими Виржини Виарга ўтган.
Изоҳ (0)