СССРнинг собиқ президенти ўзи матога сурат чизишдан бош тортиб, унга фақатгина имзо чекишга рози бўлган, дея хабар беради «TJournal».
19 февраль куни «12 стул» аукцион уйида бўлиб ўтган ким ошди савдосида собиқ СССР президенти Михаил Горбачёв томонидан имзоланган санъат асари сотилган.
Унда Горбачёв имзоси ҳамда қора маркер билан ёзилган «Кечирасиз» ёзуви бор.
Рассом ҳақида маълум бўлган нарса бу унинг номи — Иванов В.
Лот 100 мингдан бошланган бўлса-да, сурат 12 миллион рублга 10 дақиқада сотилди.
Асарни телефон орқали аноним харидор сотиб олган, у аукцион уйининг мукофотини қўшиб 13,8 миллион рубль тўлайди.
Изоҳ (0)