Қозоғистон президенти Нурсултон Назарбоев ҳукуматнинг истеъфоси ҳақида қарор қабул қилди, деб ёзади «Nur.kz» Оқ Ўрдага таяниб.
Давлат раҳбари тегишли фармонни Қозоғистон Конституциясининг 70-моддасига мувофиқ имзолади.
Аввалроқ Қозоғистон президенти Нурсултон Назарбоев ҳукумат истеъфога чиқиши кераклиги ҳақида баёнот берган эди.
Шунингдек, ҳужжатга кўра, Аскар Мамин бош вазир вазифасини вақтинча бажарувчи этиб тайинланди.
Изоҳ (0)