Санкт-Петербургдаги қурилиш майдонда Тожикистон фуқароси 12-қаватдан тушиб кетди. Бу ҳақда Sputnik хабар берди.
Ҳодиса 19 февраль куни Виборг туманидаги Парголово ҳудудида содир бўлди. «Шуваловский дуэт» қурилишида тожикистонлик ишчи эҳтиётсизлик оқибатида лифт шахтасига тушиб кетган.
Мигрант оғир жароҳатлар билан шифохонага ётқизилди. Унда умуртқа ва бошқа суякларнинг синиши, бош суяк-мия жароҳати қайд этилган.
Ҳозирда Тожикистон фуқароси жонлантириш бўлимида.
Эслатиб ўтамиз, олдинроқ Санкт-Петербургда қурилиш ишлари вақтида Ўзбекистон фуқароси бўлган меҳнат муҳожири 10-қаватдан қулаб тушиб, омон қолгани билдирилганди.
Изоҳ (0)