Хитойда руҳий касалликка чалинган эркак кўчада бир тўда оломонга пичоқ билан ҳужумга қилган, дея хабар беради «Корреспондент».
Бунинг оқибатида камида 11 киши, жумладан болалар ҳам яралаган.
Ҳодиса шарқий Цзянси провинциясидаги Цзянь шаҳрида содир бўлган. Ҳужумчи полиция зобитларининг кучи билан қўлга олинган.
«11 нафар қурбон, жумладан бир нечта талаба ва кўнгилли полиция ёрдамчилари касалхонага юборилган. Айни дамда уларнинг ҳаётига таҳдид йўқ», — дейилади ҳисоботда.
Қайд этилишича, ҳужумни содир этган 33 ёшли эркак руҳий касалликдан азоб чекмоқда.
Изоҳ (0)