Венесуэланинг БМТдаги доимий ваколатхонасида ҳарбий атташе полковник Педро Чиринос Венесуэла мухолифатининг етакчиси Хуан Гуайдони давлат раҳбари вазифасини бажарувчи этиб тан олган, дея хабар беради «ТАСС».
АҚШнинг Миллий хавфсизлик бўйича ёрдамчиси Жон Болтоннинг маълум қилишича, Венесуэланинг БМТдаги ҳарбий атташеси полковник Педро Чиринос Хуан Гуайдони Венесуэланинг президенти вазифасини вақтинча бажарувчиси деб расман тан олинган.
Аввалроқ ижтимоий тармоқларда полковник Педро Чиринос бугунги кундан бошлаб ҳокимиятда ноқонуний турган Николас Мадуронинг ҳукуматига бўйсунмаслигини маълум қилганлиги акс этган видео тарқалган.
«Мен Хуан Гуайдонинг раҳбарлигида ўтиш даври ҳукуматини тан оламан ва унга бўйсунаман», — дейди у.
Изоҳ (0)