Бугун,

  • USD 10940.05
  • RUB 182.26
  • EUR 11121.65

Жаҳон банки гуруҳи томонидан ўтказилган тадқиқотда Ўзбекистон бой бўлиши учун кўпроқ экспорт қилиши кераклиги айтилди. Бу ҳақда Spot хабар берди.

Фото: Google Images

Фото: Google Images

Мутахассисларнинг фикрича, рақобатбардош иш ўринларини яратиш учун кучлироқ хусусий сектор компаниялари табиий бўлмаган ресурслар экспорти ҳажмини оширишни қўллаб-қувватлаши керак.

Агар ҳукумат амалга оширилаётган ислоҳотлар жадаллигини сақлаб қолса, хусусий сектор учун янги бозорларни яратиш ва инвестиция киритиш учун имкониятлар пайдо бўлади.

«Шу сабабли яқин вақт ичида Ўзбекистон ташқи савдо баланси дефицитига эмас, экспорт қийматига эътибор қаратиши керак», — дейилади тадқиқотда.

Шунингдек, тадқиқотда таъкидланишича, деярли 10 йил давомида экспорт турғун ҳолатда бўлган ва бу жорий ҳисоб баланси дефецитининг ўсишига олиб келган. Ўзбекистон қишлоқ хўжалиги, кимёвий маҳсулотлар экспортини ошириши, шунингдек хизмат кўрсатиш бозори, хусусан, туризмни ривожлантириши мумкин эди.

Ҳозирда Ўзбекистон экспортдан кўра кўпроқ импорт қилмоқда. 2018 йил охирида узилишларни олдини олишга эришилган, лекин шунга қарамай, ташқи савдо салдоси дефицити 5,2 миллиард долларга тенг бўлган.

Изоҳ
Асосий янгиликлар