17 февраль куни Мексиканинг Истапалапа округида отишма содир бўлди, деб хабар берди «Корреспондент.net».
Оқибатда 4 нафар эркак ва бир аёл ҳалок бўлган, яна уч киши жароҳатланган.
Қайд этишича, бир гуруҳ ёшлар спиртли ичимлик ичиб ўтирган вақтда улар олдига машина келиб тўхтаган. Ундан тўрт киши тушиб ўтирганларга қарата ўқ узган ва воқеа жойидан яширинган.
Ҳодиса юзасидан маҳаллий прокуратура тергов ишлари олиб бормоқда.
Изоҳ (0)