Москвадаги Ленин мавзолейи 18 февраль, душанба кунидан бошлаб икки ойга ёпилади. Бу ҳақда «ТАСС» хабар бермоқда.
Профилактика тадбирлари 2019 йил 16 апрелга қадар давом этиши билдирилган. Олдинги гал мавзолей шундай сабаблар билан 2017 йилда ёпилганди.
Экспертларга кўра, икки ой давомида «Лениннинг жасади сақланишини таъминлаш бўйича режадаги профилактика тадбирлари» ўтказилади. Шу муддат мобайнида мавзолейда ҳарорат ва ёруғлик ҳолатини таъминлаб турувчи қурилма ҳам кўздан кечирилади.
Изоҳ (0)