Иллинойс штатининг Аурора шаҳридаги ишлаб чиқариш корхоналаридан бирида фаолият юритган ходим ўзининг ишдан бўшатилганлик ҳақидаги хабарни олгач, бешта ҳамкасбини отиб ўлдирган, дея хабар беради «Meduza».
Ходимлардан бири касалхонага ётқизилган.
Ўқ узган 45 ёшли Гари Мартин ҳодиса жойига етиб келган беш нафар полициячига ҳам ўқ узган. У воқеа жойидан яширинишга урунган пайтида ўлдирилган.
Мартин компанияда 15 йил ишлаган.
Изоҳ (0)