АҚШ БМТ қошидаги Халқаро фуқаровий авиация ташкилоти (ICAO)нинг Шимолий Кореядаги тижорат авиациясини қайта тиклаш ҳаракатига тўсқинлик қилди. Бу ҳақда «Газета.ru»хабар берди.
Қайд этилишича, бу Дональд Трампнинг Ким Чен Ин билан иккинчи учрашуви арафасида Шимолий Корея ҳукуматига қўшимча босим ўтказиш мақсадида қилинган. Учрашув февраль охирларида бўлиши кутилмоқда.
Шунингдек, хабарда айтилишича, ICAO Шимолий Корея ва Жанубий Корея ҳаво ҳудудидан ўтадиган янги йўналиш очилишида Пхеньянга ёрдам берган.
Изоҳ (0)