Буюк Британия Россияга қарши курашиш учун Арктикада ўз ҳарбий иштирокини оширишни мақсад қилган, дея хабар беради «Эхо Москви».
Қироллик мудофаа вазири Гэвин Уильямсоннинг сўзларига кўра, Лондон Норвегия билан ҳамкорликда ўн йиллик ҳамкорлик дастурини амалга оширишни бошлаган.
Минглаб Британия аскарлари ҳар йили Норвегиялик ҳамкасблари билан ўқитилади ва амалиёт ўтайди.
Вазирнинг қайд этишича, Атлантика океанида сўнгги йилларда Россиянинг сув ости кемалари фаолияти ўн баробар ортган.
Изоҳ (0)