• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12413.79
    • RUB154.86
    • EUR14468.27
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +23°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Дунё

    Миллиардларидан ажралиш бўсағасидаги Facebook ва жангларга тайёр бўлмаган сунъий онг. Жаҳон матбуоти шарҳи

    Тугаётган ҳафтада жаҳон матбуотида қандай мавзулар муҳокама қилинди, қандай шовшувли мақолалар чоп этилди? «Дарё»нинг ҳафталик дайжестидан буни билиб оласиз.

    Демократия апартеидни ҳимоя қилса…

    Фото: Google Photos

    Фото: Google Photos

    Project Syndicate таҳлилий мақолалар маркази АҚШ – Исроил муносабатлари масаласидаги «АҚШ ва Исроил Фаластинга тинчлик ўрнига апартеид таклиф қилмоқда» мақоласини чоп этди.

    Мақолада АҚШ Исроилни қўллаб-қувватлаётгани, Фаластин халқининг қонуний ҳуқуқлари фақат сўздагина тан олиниб, амалда топталаётгани ҳақида сўз боради.

    Дарҳақиқат, президент Дональд Трамп ҳокимият тепасига келгач, Фаластин мухторияти «икки давлат» концепцияси асосида АҚШ ҳукумати билан 2017 йилнинг биргина ўзида 40 маротаба расмий учрашув ўтказди ва ҳар сафар мавзуга алоқадор бўлмаган сабаблар билан Фаластин мухторияти таклиф қилган ташаббуслар рад этилди ёки бееътибор қолдирилди. Исроил Қуддусни пойтахт деб тан олиниши, АҚШ элчихонасининг Тел-Авивдан Қуддусга кўчирилиши, Фаластин мухтор ўлкасининг Вашингтондаги ваколатхонаси ёпилиши, фаластинлик талабаларга белгиланган нафақаларнинг тўхтатилиши, фаластинликлар учун қурилган шифохоналарнинг таъминотдан чиқарилиши бунинг яққол мисолидир.

    Мақолада, Исроил ва Фаластин ўртасидаги тинчлик фақатгина Исроил 1967 йилда эгаллаб олган Голан тепаликлари ва Шарқий Қуддусда арабларни назорат қилишдан воз кечсагина амалга ошиши мумкинлиги ёзилади.

    Сунъий онг ҳали жангларга тайёр эмас

    Робот Софиа, РISE технологик конференцияси, Ҳонконг. Фото: AFP/Getty Images

    Робот Софиа, РISE технологик конференцияси, Ҳонконг. Фото: AFP/Getty Images

    АҚШ мудофаа вазирлиги 12 февраль куни «сунъий онгдан фойдаланиш борасида» йўл харитасини эълон қилди. Унга кўра, яқин келажакда сунъий онгдан фойдаланиш анча амалий касб этади. Лекин айни пайтда асосий муаммо мустақил қарор қабул қиладиган ва вазиятга қараб иш тутадиган тизим яратишнинг қийинлигидадир. Бу ерда гап «Терминатор» ва «Мен робот» каби фильмларидаги сингари роботлар ҳақида кетмаяпти.

    Фото: Google Photos

    Фото: Google Photos

    АҚШ Мудофаа вазирлиги ҳозирча табиий офатларга (ёнғин, тошқин, зилзила) қарши курашда ёрдам берадиган ҳамда ҳарбий жиҳозларга хизмат кўрсатишда фойдаланса бўладиган сунъий онг ҳақида гап кетаётганини таъкидлаган.

    Мураккаб «сунъий онг» яратиш учун кўплаб алгоритмлар яратиш кераклиги вақт масаласидир деб таъкидланган.

    Facebook’ни кутаётган кўп миллиардли жарима

    Фото: AFP / Getty Images

    Фото: AFP / Getty Images

    АҚШ Федерал савдо комиссияси ва Facebook раҳбарияти ўртасида музокаралар бўлиб ўтмоқда. Музокараларда истеъмолчиларнинг маълумотлари хавфсизлиги қоидалари бузилгани муносабати билан Facebook компаниясига солинадиган аввал ҳеч қайси компанияга солинмаган улкан миқдордаги жарима ҳақида гап кетади. Facebook раҳбарияти федерал комиссиянинг бу қароридан ташвишга тушганини билдирган, аммо ҳеч қандай маълумотларни ошкор этмаган.

    Музокаралар тинч йўл билан ҳал этилмаса, иш судгача бориб етиши мумкин.

    Эслатиб ўтамиз, 2018 йилда Facebook компанияси фойдаланувчиларининг шахсий маълумотлари қай тарзда Cambridge Analytica компанияси учун очиқ бўлиб қолгани борасида ОАВда норозиликларга сабаб бўлган эди. Натижада компания 2018 йил май ойида ўз фаолиятини тўхтатганини маълум қилган.

    Федерал савдо комиссиясининг Facebook’ни жаримага тортиш борасида олиб бораётган музокаралари бир қатор норозиликка сабаб бўлган.

    Ушбу воқеа юзасидан Washington Post нашрида эълон қилинган мақолага ижтимоий тармоқларда турли фикрлар келиб тушган. Jegonus исмли фойдаланувчи шундай шарҳ қолдирган: «Музокара? Бу жаримами ёки хайри саховатми?»

    Kordelia исмли фойдаланувчи ҳам, ўз норозилигини билдирар экан, шундай шарҳ қолдирган: «Уларга жарима тайинламанг. Уларни қамоққа ташланг, балки шунда оқ ёқали жаноб жиноятчилар ўз хатти-ҳаракати оқибатларини англаб етар».

    Jude Dallas исмли шарҳ эгаси «катта компания учун жарималар чивин чаққандек ҳам эмас. Улар шундан ҳам ўз бойлигини кўпайтириш учун фойдаланади. Фақат қамоқ уларга яхши дарс бўлиши мумкин. Ўзи Федерал савдо комиссияси ким тарафида?»

    АҚШ дипломатиясининг мағлубияти

    Фото: Google Photos

    Фото: Google Photos

    АҚШ вице-президенти Майкл Пенс ва давлат котиби Майк Помпео 13–14 февраль кунлари Польша пойтахти Варшавада болиб ўтган Яқин Шарқ масаласи бўйича учрашувда иштирок этди. Фаластин ва бир қатор араб давлатлари қатнашмади.

    Учрашувга келган раҳбарлар орасида фақат Исроил бош вазири Биньямин Нетаньяхуни ва АҚШ давлат вакиллари, кичик дипломатик мақомга эга бўлган шахсларгина қатнашди. Европа Иттифоқи Ташқи ишлар қўмитаси раиси Федерико Могерини, Франция ва Германия каби давлатларнинг асосий сиёсий элитаси қатнашмаганлигини асосий сабаби сифатида Евроиттифоқ Эрон билан тузилган ядровий шартномадан чиқишни истамаганидадир. АҚШ эса Эронни «Америкага хавф солаётган ва яҳудийларни қирғин қилишга тайёр давлат» сифатида боҳалашидир.

    Мазкур ушрашувни Польшада ўтказишга розилик берган Польша ҳукуматининг Ташқи ишлар вазирлиги ходимига расмий Теҳрон ғазабини тўкиб солди.

    Қатар, Ливан, Яман, Ироқ, Жазоир каби араб давлатлари вакиллари бу учрашувга келишдан бош тортди.

    АҚШ ҳукумати дипломатияси яна бир бор фиаскони татиб кўрди деса бўлади.

    16.02.2019, 19:09   Изоҳ (0)   47611
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Канадада Iceberg Vodka компаниясининг 30 минг литр айсберг суви ўғирланди

    16.02.2019, 15:45

    АҚШда 45 яшар эркак ўзи ишлайдиган компанияда 4 нафар ҳамкасбини отиб ташлади

    16.02.2019, 14:45

    Буюк Британияда камёб альбинос-олмахон суратга олинди

    16.02.2019, 14:08

    Трамп 2019-молиявий йил учун АҚШ бюджетини тасдиқлади

    16.02.2019, 13:45

    Словенияда депутат сендвич ўғирлагани учун ишдан кетди

    16.02.2019, 13:19

    Нигериядаги ҳужумларда 60 дан ортиқ киши ҳалок бўлди

    16.02.2019, 13:08
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    BI Group Ўзбекистонда турар жой биносининг зилзилабардошлигини очиқ синовдан муваффақиятли ўтказди


    HONOR талабаларни қўллаб-қувватловчи акцияни эълон қилди 


    Universalbank ўзини ўзи банд қилган фуқаролар учун янги “Микрокредит 300 ”ни ишга туширди 


    Uzbekistan Airways билан Истанбулга фойдали парвоз қилинг!


    Келажак – бугунги қилган ҳаракатингиз самарасидир. Ўзингизга ишонч эса ҳар қандай ютуғингизнинг бошланиши 


    Smart Business Ўзбекистонда UZCARD ва Humo карталарини қабул қилиш учун ягона ечимни тақдим этади 


    “Трастбанк” кичик бизнесни ривожлантириш учун 1 млрд сўмгача кредит таклиф этади


    Mobiuz Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларида 5G нинг янги имкониятларини очмоқда


    UZTELECOM симли интернетни модернизация қилмоқда: абонентлар GPON ва FTTx орқали 100 Мбит/с дан юқори тезликка эга бўладилар


    Accor Тошкентда Swissôtel Tashkent очилишини нишонламоқда, швейсария услубидаги ҳашшаматни Ўзбекистон пойтахтига олиб келмоқда


    Kapitalbank ва Корпоратив спорт ассоциацияси ҳамкорлик меморандумини имзолади


    “Бизнесни ривожлантириш банки” 1 трлн 273 млрд сўмлик ипотека кредити ажратди


    Imzo Glass маҳсулотлари Буюк Британияга экспортга юборилди


    Pepsi Taste Challengе 2025: Pepsi яна олдинда — Ўзбекистонда 59,28% овозга сазовор бўлди  


    HAVAL Ўзбекистонда янги моделларни намойиш этди: HAVAL H6 Facelift ва HAVAL H9 тақдимот кечаси

     

    Тавсия этамиз

    Ислом Каримовнинг собиқ матбуот котиби “Отамдан қолган далалар” фильми тақиқланиш сабабини ошкор қилди 

    21 август, 11:58

    Туркияда оёқ суякларини синдириб, бўйни ўстириш операцияси оммалашмоқда (фото)

    21 август, 11:52

    Ҳисоб палатаси нега ҳисобдор эмас?

    20 август, 19:50

    АҚШ президенти 6 та урушни тўхтатганини даъво қилди. Аслидачи?

    20 август, 11:05
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Андижонда 811 та ҳолатда жамоат жойларида тиғли буюмлар олиб юрган фуқаролар аниқланди

    Ўзбекистон | 23 август, 00:05

    Бухорода икки йилда бир марта халқаро санъат биенналеси ўтказилади

    Ўзбекистон | 22 август, 23:50

    “Ишламаса, ана катта кўча” — Эркинжон Турдимов Сирдарёда боқимандалар кўпайиб кетганини айтди

    Ўзбекистон | 22 август, 23:41

    Руминия иттифоқчиларга ҳарбий базаларини очишга тайёрлигини билдирди

    Дунё | 22 август, 23:35

    Венесуэла АҚШ билан урушга тайёрланяпти

    Дунё | 22 август, 23:25

    Ўзбекистон реал иш ҳақи ошиши бўйича қўшни давлатлардан ортда қолмоқда — ҳисобот

    Иқтисодиёт | 22 август, 23:15

    Хитойда ўтказиладиган ШҲТ саммитига 20 дан ортиқ давлат раҳбарлари ташриф буюради

    Дунё | 22 август, 23:05

    АҚШ Федерал қидирув бюроси агентлари Трампнинг собиқ маслаҳатчиси Жон Болтоннинг уйида тинтув ўтказган

    Дунё | 22 август, 22:55

    Коинотда Қуёш тизимининг сирларини сақлаётган вақт капсуласи топилди

    Дунё | 22 август, 22:40
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.