АҚШнинг Аврора шаҳрида (Иллинойс штати) жойлашган Henry Pratt компаниясида содир бўлган отишмада 5 киши, жумладан, бунга қўл урган эркакнинг ўзи ҳам ҳалок бўлди. Бу ҳақда «Корреспондент.net» хабар берди.
Шунингдек, ҳодисада 5 нафар полициячи жароҳатланган.
Шаҳар полицияси бошлиғи Кристен Земанга кўра, эркакнинг шахси аниқланган. У 45 ёшли Гэри Мартин бўлиб чиқди.
Дастлабки маълумотларга кўра, у ўзи офисида отишма уюштирган компания ходими бўлган. Уни бунга ундаган сабаблар ҳозирча маълум эмас.
Изоҳ (0)