Бугун,

  • USD 11014.01
  • RUB 191.8
  • EUR 10674.78

14 февраль куни Туркия ҳуқуқ-тартибот органлари томонидан мамлакат шимоли-ғарбий қисмида ўтказилган антитеррористик ҳаракатлар доирасида 52 нафар суриялик қўлга олинди. Бу ҳақда «ТАСС» хабар берди.

Фото: Google Images

Фото: Google Images

Қайд этилишича, қўлга олинган шахслар ИШИДга алоқадор бўлиши мумкин.

Ҳаракатлар Бурса шаҳрида ўтказилган бўлиб, қўлга олиш ҳақидаги ордер маҳаллий прокуратура томонидан берилган.

ИШИД экстремистик гуруҳи жаҳоннинг бир қатор мамлакатлари ва халқаро ташкилотлар томонидан «террорчилик ташкилоти» деб топилган.

Изоҳ
Асосий янгиликлар