Лос-Анжелесда зўрлаш мақсадидаги ҳужумлар, талончилик ва қурол ишлатиш билан боғлиқ қатор жиноятларда айбланган эркак ФҚБ агентлари томонидан 13 февраль куни Шимолий Каролинада отиб ўлдирилди. Бу ҳақда Forum Daily хабар бермоқда.
2018 йил кузида Грег Алин Карлсон ФҚБ томонидан энг кўп қидирилаётган 10 нафар жиноятчи рўйхатига киритилган ва у ҳақдаги маълумот учун 100 минг доллар мукофот ваъда қилганди.
Агентлар уни Шимолий Каролинадаги меҳмонхоналардан бирида топди. Полиция ходими жиноятчининг автомобилини отел парковкасида кўриб қолган.
ФҚБ агентлари отелдаги хонага кириб, Карлсондан қуролни туширишни сўраганда жиноятчи қаршилик кўрсатди ва шундан сўнг отиб ташланди.
Изоҳ (0)