Владимир Путин Сочида дзюдочилар билан машғулотларда бармоғини шикастлади. Бу ҳақда «РИА Новости» хабар бермоқда.
Россия президенти Эрон ва Туркия етакчилари билан Сурия масаласидаги уч томонлама учрашувдан сўнг «Юг-спорт» комплексига йўл олди ва бу ерда курашчилар, боксчилар ва дзюдочилар билан мулоқот қилиб, бир соат давомида машғулотларда қатнашди.
Россиялик чемпион Беслан Мудранов билан спарринг давомида Путин ўнг қўли бармоғини шикастлаб олди. Бу муаммо оддий пластир ёрдамида ҳал этилди. Шундан сўнг Путин машғулотларни давом эттирди, уларнинг якунида эса спортчилар билан суратга тушди.
Изоҳ (0)