13 февраль куни ифлосланган сув истеъмол қилиш Венесуэланинг Ансоатеги штатида 15 нафар боланинг ўлимига сабаб бўлди. Бу ҳақда мамлакат Миллий ассамблеяси депутати Нора Брачо маълум қилган, деб хабар берди «ТАСС».
«Ансоатегада ифлосланган сувдан 15 нафар бола вафот этди. Улар очлик оқибатида оғир аҳволда эди. Бизнинг оилаларимизга сув таъминоти етиб бормайди», — дейди депутат.
Фожиадан сўнг парламент аъзоси мамлакатга зудлик билан гуманитар ёрдам юборилиши кераклигини таъкидлаган.
Венесуэла мухолифати етакчиси Хуан Гуайдо гуманитар ёрдам 23 февраль куни келишини маълум қилган.
Изоҳ (0)