Bloomberg ахборот-таҳлил агентлиги асосчиси ва эгаси, миллиардер Майкл Блумберг АҚШ раҳбари Дональд Трампни иккинчи муддатга президент бўлишига тўсқинлик қилмоқчи. Бу ҳақда «Лига Новости» хабар берди.
Блумберг бу йўлда 500 миллион доллар сарфлашга тайёр. Унинг айтишича, ярим миллиард бу жуда катта пул эмас ва Нью-Йорк собиқ мери бу мақсадда ундан ҳам кўп пул сарфлаши мумкин.
76 ёшли Блумберг ўз сайловолди кампаниясига барча куч ва маблағларини қаратишга ваъда берган.
Агар президентлик сайловларида иштирок этмаса, сайловдан аввал бошқа бир демократни қўллаб-қувватлаш учун «мисли кўрилмаган ахборот кампанияси»ни ишга туширишини айтган.
АҚШ президентлигига сайлов 2020 йилда бўлиб ўтади.
Изоҳ (0)