• Профилга Кириш
  • 1744009905_435.svg 1744009905_642.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12831.81
    • RUB163.75
    • EUR14606.45
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +32°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    Ноёб қўлёзмалар нусхалари Ўзбекистонга қайтарилмоқда

    ЎзА мухбири Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Ўзбекистонга оид хориждаги маданий бойликларни тадқиқ этиш маркази директори, фалсафа фанлари доктори Роиқ Баҳодиров билан суҳбат уюштириб, Ноёб қўлёзмалар нусхалари Ўзбекистонга қайтарилаётгани ҳақида мақола эълон қилди. Қуйида мақола тўлиғича берилди.

    Фото: ЎзА

    Фото: ЎзА

    Ҳирот хаттотлик мактабининг йирик намояндаси Али Ҳижроний томонидан 1526 йилда кўчирилган, Алишер Навоий асарларини ўз ичига қамраб олган дунёдаги энг қадимий қўлёзмалардан бири — «Куллиёт»нинг нусхаси Ўзбекистонга олиб келинди. Бу Президентимизнинг бундан икки йил аввалги эзгу ташаббуси рўёбидан бир мисол.

    Аждодларимиз томонидан яратилган маънавий мерос жаҳон цивилизацияси тарихида алоҳида ўрин тутади. Бугунги кунда ҳам кенг тарғиб қилинаётган маданий бойликларимиз жаҳоннинг 40 дан ортиқ мамлакатидаги турли илмий муассаса, музей, архив, кутубхона ва жамғармаларда сақланади.

    Шундай катта бойликни юртимизга олиб келиб, ўрганиш масаласи кўндаланг турган бир пайтда Президентининг 2017 йил 20 июндаги «Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Ўзбекистонга оид хориждаги маданий бойликларни тадқиқ этиш марказини ташкил этиш тўғрисида»ги қарори эълон қилиндики, бу айниқса, илм аҳлини ниҳоятда мамнун этди.

    ЎзА мухбири мазкур қарор ижроси доирасида амалга оширилаётган ишлар ҳақида маълумот олиш учун Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Ўзбекистонга оид хориждаги маданий бойликларни тадқиқ этиш маркази директори, фалсафа фанлари доктори Роиқ Баҳодиров билан суҳбатлашди.

    Фото: ЎзА

    Фото: ЎзА

    – Марказ Ўзбекистонга оид хориждаги маданий бойликлар ҳақидаги маълумотларни аниқлаш, тўплашда юртимиз ва хориждаги турли нашрлар, хусусан, мақолалар, рисолалар, каталоглар, маданий бойликлар сақланаётган муассасалар веб-сайтидан фойдаланмоқда. Мазкур манбалардан чет элда сақланаётган мамлакат тарихи ва маданиятига оид маданий бойликларни аниқлаш, уларнинг тўлиқ маълумотлар базаси — реестрини яратиш, уни мунтазам янгилаб боришга алоҳида эътибор қаратилмоқда, — дейди Р.Баҳодиров. — Ҳозирги кунга қадар бу борада муайян илмий тадқиқотлар олиб борилди. Ўзбекистонга оид 3100 дан ортиқ маданий бойлик — қўлёзма, миниатюра, безак-тақинчоқ, нақш, сурат, турли осори-атиқалар, чолғу асбоблари, фотосуратлар аниқланди ва уларнинг илмий тавсифи тузилди.

    Маданий бойликларнинг деярли ярмини қўлёзма манбалар ташкил этади. Ушбу манбалар Имом Бухорий, Абу Наср Форобий, Абу Абдуллоҳ Хоразмий, Абу Райҳон Беруний, Абу Али ибн Сино, Маҳмуд Замахшарий, Абу Исо Термизий, Абу Мансур Мотуридий, Алишер Навоий, Заҳириддин Муҳаммад Бобур, Абдулҳамид Кеший каби буюк мутафаккирлар қаламига мансуб. Шунингдек, Амир Темур ҳақида ва темурийлар даврига оид асарлар, Камолиддин Беҳзоднинг 50 дан ортиқ миниатюрасининг тавсифи ҳам ўрин олган.

    – Марказ мазкур маълумотларни қай тарзда умумлаштирмоқда ва бу борада бирон бир янгилик борми?

    – Биз маълумотларни манбаларда баён қилинган шаклда тўплаб келаётган эдик. Аммо жамоа билан ушбу реестрдаги маълумотлардан истифода қилиш учун янги бир дастур ишлаб чиқишга эҳтиёж борлигини сездик ва уни амалга ошириш учун «Узcултуре» номи остида ишлаб чиқишни режалаштириш кераклигини лозим топдик.

    Фото: ЎзА

    Фото: ЎзА

    – «Uzculture» қандай дастур ва унда нималар назарда тутилган?

    – Йиғилган маълумотлар таҳлили улардан фойдаланадиган тадқиқотчиларга қулайлик яратиш учун ишлаб чиқиладиган «Uzculture» дастури замон талабига жавоб беради.

    Янги дастур юртда ахборот технологиялари соҳасидаги талаб ва ютуқлар ҳамда жаҳон андозаларига мос ҳолда яратилиши муайян интеллектуал билим, вақт, маблағ талаб қилади. Марказ унинг тегишли асосларини ўзида мужассам этган ҳамда ушбу мавзуни мукаммал ва муфассал ишлаб чиқиш борасидаги амалий лойиҳа сифатидаги талабномасини Ўзбекистон Республикаси Инновацион ривожланиш вазирлигига тақдим қилди.

    Ишлаб чиқилиши режалаштирилаётган дастурни яратишдан асосий мақсад, Марказ реестрига киритилган маълумотлардан фойдаланишда Ўзбекистонга оид хориждаги маданий бойликлар билан тадқиқот олиб борувчи ёки қизиқувчиларга қулайлик туғдиришдир.

    Фото: ЎзА

    Фото: ЎзА

    Айтайлик, тадқиқотчи бирор-бир аллома фаолияти устида илмий изланиш олиб бормоқда ва юртдаги барча маълумотларни истифода этган. Аммо тадқиқот мукаммал бўлиши учун имкон қадар мазкур аллома ҳақидаги батафсил маълумотларга эга бўлиши олиб бораётган изланишларини бойитади, илмий жиҳатдан сифатини оширади. Шунда тадқиқотчи бизнинг дастуридан ўрин олган ўша алломанинг исми ёки бирор асарининг номини реестрга киритиб, изланаётган шахснинг хориждаги барча асарлари ҳақида мукаммал маълумотга эга бўлади. Унда алломанинг тўлиқ исми, асарларининг номи, ҳар бир асар сақланаётган мамлакат, шаҳар, муассаса, бўлим, унинг жилди, инвентар рақами каби маълумотлар жамланган.

    Агар тадқиқотчи бирор осори-атиқа билан танишмоқчи бўлиб, масалан, кўза сўзини ёзса, у ҳолда кўзанинг турлари, ишлаб чиқилган материали, сақланаётган мамлакати, шаҳри, муассасаси, инвентар рақами каби маълумотлар билан тўлиқ танишади.

    – Марказ томонидан шу кунга қадар мамлакатга қандай маданий бойликлар ёки уларнинг нусхалари олиб келинди?

    – Биз ўз фаолиятда Марказ томонидан тайёрланган реестрдан ҳамкор муассаса ва ташкилотларга юртга биринчи навбатда олиб келиниши лозим бўлган маданий бойликларни танлашга оид таклиф киритиши борасида мурожаат қилдик. Мурожаатга жавобан, Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси, Ўзбекистон ислом цивилизацияси маркази, Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот маркази ва бошқа муассасалар томонидан 251 маданий бойлик (194 қўлёзма, 11 миниатюра ва 46 осори-атиқа) тавсия этилди.

    Марказ ушбу таклифларни ўрганиб чиқиб, Имом Бухорий, Имом Термизий, Абу Райҳон Беруний, Абу Али ибн Сино каби буюк аждодларимиз асарлари қўлёзмалари борасидаги маълумотларга алоҳида эътибор қаратди ва баъзиларини олиб келишга муваффақ бўлди. Хусусан, Ўмон Султонлигининг Масқат шаҳридаги «Дор ал-махтутот ва ал-васоиқ» — Қўлёзмалар ва ҳужжатлар уйида сақланаётган Имом Бухорийнинг «Ал-жомиъ ас-саҳиҳ» қўлёзмаси ва шу асарнинг Татаристон Фанлар академияси Г.Ибрагимов номидаги Тил, адабиёт ва санъат институти Ёзма ва мусиқий мерос маркази қўлёзмалар фондидаги қўлёзмасининг рангли электрон нусхалари олиниб, Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот марказига ҳадя этилди.

    Фото: ЎзА

    Фото: ЎзА

    Зикр этилганидек, Франция миллий кутубхонасидан 1526 йилда Ҳирот хаттотлик мактабининг йирик намояндаси Али Ҳижроний томонидан кўчирилган, Алишер Навоий асарларини ўз ичига қамраб олган дунёдаги энг қадимий нусхалардан бири «Куллиёт» қўлёзмасининг рангли электрон нусхаси олинди. Шунингдек, марказнинг маълумотлар базаси — реестрига Алишер Навоийнинг мазкур кутубхонада сақланаётган «Мажолис ун-нафоис», «Ғаройиб ус-сиғар» — икки нусхаси, «Ҳайрат ул-аброр», «Фарҳод ва Ширин», «Терма девон» каби қўлёзма асарларининг тўлиқ шаклдаги рангли электрон нусхалари киритилган.

    Мамлакатимизга ҳозиргача олиб келинган барча қўлёзма асарларнинг нусхаларига марказ маблағ сарфламаган ҳолда эришди. Уларнинг рангли электрон нусхалари мазкур йўналиш бўйича илмий изланиш олиб бораётган мутасадди ташкилотларга фойдаланиш учун бепул тақдим этилди.

    – Хориждаги Ўзбекистонга оид маданий бойликлар сақланаётган мамлакатлар қирққа яқин дедингиз. Қайси давлатлардаги муассасалар билан илмий муносабатлар ўрнатилди? Халқаро ҳамкорлик ўз самарасини бераяптими?

    – Марказнинг асосий вазифаларидан бири фаолият йўналиши бўйича хорижий давлатлардаги музей ва фондлар, архивлар, илмий-маданий муассасалар билан ўзаро алоқаларни йўлга қўйиш, турли анжуманлар, конференция ва кўргазмалар ташкил этишдир.

    2018 йилда Марказ ходимлари Буюк Британия, Россия Федерацияси ва Ҳиндистон Республикасида хизмат сафарларида бўлди. Бунинг натижасида Англияда Оксфорд ислом тадқиқотлари маркази, Оксфорд университети фан тарихи музейи, Британия музейи, Британия кутубхонаси, «ал-Фурқон» фонди, Россияда «Москва Кремли» давлат тарих-маданият музей-қўриқхонаси, Давлат Эрмитажи, Россия миллий кутубхонаси, Ҳиндистоннинг Деҳли шаҳридаги «Жамия миллия исломия» марказий университети, Ҳиндистон Ислом маданияти маркази, Миллий музейи, Жавоҳарлал Неру университети кабилар билан ўзаро илмий ҳамкорлик юзасидан келишувларга эришилди.

    Ушбу 30 га яқин илмий ва маданий муассаса билан илмий муносабатлар ўрнатилиши натижасида Буюк Британиянинг Оксфорд ислом тадқиқотлари маркази ва Кембриж Марказий Осиё форуми, Россиянинг «Россия этнография музейи» Федерал давлат бюджет маданият муассасаси, Татаристон Фанлар академияси Г.Ибрагимов номидаги Тил, адабиёт ва санъат институти каби бир қатор муассасалар билан Англашув меморандумлари имзоланди. Мазкур ҳамкорлик ўз самарасини бермоқда. Хусусан, Оксфорд ислом тадқиқотлари маркази Бодлеан кутубхонасида сақланаётган Имом Бухорийнинг «Ал-Жомиъ ас-саҳиҳ» асарининг нодир қўлёзмасини олишда ёрдам беришга тайёрлигини билдирди ва уни амалга оширмоқда.

    Ўзаро илмий алоқаларнинг яна бир ижобий маҳсули «ал-Фурқон» фонди раҳбарияти ўзи чоп эттирган 80 дан ортиқ каталогни марказимизга ҳадя қилди. Кези келганда, мазкур каталоглар Болгария, Босния ва Герцеговина, Буркина-Фасо, Жазоир, Ироқ, Мавритания, Мали, Нигерия, Фаластин каби давлатларда сақланаётган ислом илмлари ва тарихига оид қўлёзмалар тавсифи киритилгани билан катта аҳамият касб этишини қайд этиш лозим. Бу бизга Европа ва Африка мамлакатларига бормай туриб, улардаги қўлёзма асарлар билан танишиш ҳамда Ўзбекистонга оидларини аниқлаш имконини беради.

    – Марказнинг жорий йилдаги режалари қандай?

    – Марказ ўз маълумотлар базасини тўлдириб ва янгилаб бориши учун 2019 йилда ҳам бир неча хорижий мамлакатга хизмат сафарини амалга оширишни режалаштирмоқда. Сафар асносида хориждаги маданий бойликларимиз сақланаётган муассасалар билан илмий ҳамкорлик ўрнатиш, тадқиқотлар олиб бориш кўзда тутилган. Бу расмий манбаларда бўлмаган маълумотларни олишда қулай имконият яратади. Бунга биз 2018 йилдаги хизмат сафарларимиз давомида амин бўлдик, чунки бевосита илмий мулоқот ва ҳамкорлик натижасида ҳеч бир манбада бўлмаган кўпгина маълумотларни аниқлаш ҳамда реестримизга киритишга сазовор бўлдик.

    Бундан ташқари, марказ қўлёзма асарларни юртимиз мутахассисларини жалб қилган ҳолда илмий тадқиқ этиш ва халқаро миқёсда кенг жамоатчиликка етказишни мақсад қилган. Шунингдек, нашр ишларини амалга оширишга ҳам жиддий эътибор қаратилмоқда. Реестримизга киритилган маълумотларнинг 45 фоизидан ортиғини қўлёзма асарлар ҳақидаги маълумотлар ташкил этгани боис, улар билан кенг илмий жамоатчиликни таништириш мақсадида 700 дан ортиқ қўлёзма ҳақидаги маълумотларни ўзида мужассам этган «Ўзбекистон алломаларининг хорижий фондлардаги қўлёзма асарлари» реестрини нашр этишни режалаштирмоқдамиз. Бу мамлакатимизда биринчи бор амалга оширилаётган илмий лойиҳа эканини эътиборга олиш зарур. Ушбу реестр ўзбек, инглиз ва рус тилларида нашрга тайёрланади.

    15.02.2019, 09:47   Изоҳ (0)   20814
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    НАТО вакиллари Қуролли Кучлар академиясида ҳарбий ҳамкорлик бўйича машғулот ўтказди

    15.02.2019, 09:25

    Тошкентда 14 февралга ўтар кечаси ўтказилган тадбирларда фоҳишаликда гумон қилинган 34 нафар аёл ушланди

    15.02.2019, 08:55

    Самарқанддаги улкан монитор ишга тушди

    15.02.2019, 08:19

    Қашқадарё вилоят халқ таълими бошқармасига бошлиқ тайинланди

    14.02.2019, 22:51

    Самарқанд шаҳридаги 11 та маҳаллада раис йўқлиги маълум бўлди

    14.02.2019, 22:47

    Тошкентда Туркманистон савдо уйи очилади

    14.02.2019, 22:21
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Kapitalbank ва Visa Ўзбекистон терма жамоасининг ЖЧ-2026 саралаш ўйинини БААда тантанали равишда очишди


    Янги уфқлар: Centrum Air ҳафтасига икки марта Тошкентдан Бишкекка парвозларни амалга оширади


    UCMG Амстердамда бўлиб ўтаётган Мoney 20/20 Europе халқаро финтеч кўргазмасида Ўзбекистон номидан иштирок этади


    Тошкентда халқаро финтех-ҳодиса — Visa Cashлесс Форум 2025 бўлиб ўтди 


    Sello Ecosystem Фарғона, Андижон ва Наманганда Sello Summer Fest ёрқин фестивалини ўтказди


    Навоий инновациялар университети — келажагингизни кафолатлайдиган замонавий таълим маскани! 


    Сув — бебаҳо неъмат: Агробанкдан фермерлар учун янги методик тўплам


    Mobiuz "Меҳрибон" имтиёзли тариф режасини тақдим этди


    Tenge Bank Tenge24 иловасида янги рақамли автокредитини эълон қилди


    Замонавий Haval Jolion энди 0% муддатли тўлов шартида 


    AVO'дан янги омонат: йиллик 25% гача — 6 ойда орзуингизни амалга оширинг


    UZTELECOM "Мурувват" тарифини тақдим этади: Атиги 25 000 сўм эвазига ғамхўрлик ва эътибор билан бойитилган алоқа


    Ўзбекистон қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари Европага йўл олмоқда


     Coca-Cola жамғармаси ва Глобал атроф-муҳит ва технологиялар жамғармаси (ГЕТФ) “Айланма иқтисодиёт келажаги учун ҳамкорлик битими (PACТ)” ни эълон қилганлиги ҳақида маълум қилди


     ADM Jizzakh Жиззахда жойлашган 5-ихтисослаштирилган муассаса тарбияланувчилари эҳтиёжи учун автобус тақдим қилди

     

    Тавсия этамиз

    Чумчуқларга ем бўлган бургутлар. “Ўргимчак тўри” операцияси Россия учун қанчага тушади?

    4 июн, 18:49
    Audio Icon

    Қуриб қолган кўчатлар, миллионлар шамолга учдими?

    4 июн, 15:03

    Фелдмаршалга алмаштирилмаган Сталиннинг зурриёти — “доҳий” нега ўғлини урушга юборган эди?

    3 июн, 21:10

    Кўзи ўткир, қулоғи сезгир темир қушчалар. Разведкачи дронларнинг “катта акалари”

    3 июн, 20:40
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Муҳаббат ва нафрат ораси бир қадам. “Ёлғончи” Трамп ва “телба” Маск ўртасидаги можаро ижтимоий тармоқларни портлатди

    Дунё | 6 июн, 14:00

    Жаҳон чемпионати йўлланмасига эга чиққан Ўзбекистон терма жамоаси аъзоларига машина совға қилинади

    Спорт | 6 июн, 13:54

    Осиёдан яна бир терма жамоа илк марта мундиал йўлланмасига эга чиқди

    Спорт | 6 июн, 12:36

    Эндиликда эҳтиёжманд оилаларга газ ва электр энергияси учун йил бўйи компенсация берилади 

    Ўзбекистон | 6 июн, 12:35

    Ўзбекистон ташқи ишлар вазири Деҳли шаҳрида “Марказий Осиё - Ҳиндистон” ишбилармонлар кенгаши йиғилишида иштирок этди

    Ўзбекистон | 6 июн, 11:50

    Инфантино: “Бутун дунёдаги мухлислар Ўзбекистоннинг ЖЧдаги дебютини кутмоқда”

    Спорт | 6 июн, 11:21

    Ўзбек ва туркман киноижодкорлари томонидан суратга олинган “Махтумқули Фироғий” фильми Лондондаги кинофестивалда халқаро мукофотга сазовор бўлди

    Ўзбекистон | 6 июн, 11:04
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.