Тошкентда Туркманистон савдо уйи очилиши режалаштирилмоқда. Бу ҳақда шаҳар ҳокими Жаҳонгир Ортиқхўжаевнинг Туркманистон элчиси Язгули Маммедов билан учрашувида сўз борди, дея хабар беради пойтахт ҳокимлиги матбуот хизмати.
Туркманистондан Ўзбекистонга асосан нефть ва нефть маҳсулотлари, жиҳозлар, полимерлар ва бошқа кимёвий товарлар етказилади.
Тошкент шаҳар ҳокимлигида бўлиб ўтган музокараларда Чилонзор туманининг Муқимий кўчасида жойлашган элчихона ер участкасида дипломатик ваколатхона ходимлари учун турар жой қурилиши билан боғлиқ масалалар ҳам муҳокама қилинди.
Изоҳ (0)