Тошкентда 14 февралга ўтар кечаси ўтказилган тадбирлар давомида фоҳишалик билан шуғулланишда гумон қилинган 34 нафар аёл ушланди. Бу ҳақда ИИББ матбуот хизмати хабар берди.
Уларнинг энг кўпи — 11 нафари Чилонзор ва Учтепа туманларида, Қатортол кўчаси «Шуҳрат» чорраҳасида ва Ал-Хоразмий айланасида қўлга тушди. 9 нафар аёл Миробод туманидаги Шаҳрисабз ва Амир Темур кўчалари кесишмасида ушланди. Бектемирда, «Қўйлиқ» бозори яқинида 8 нафар, Юнусободдаги Амир Темур кўчасида 6 нафар аёл қўлга олинди.
Улардан 24 нафари олдинроқ Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 190-моддасига («Фоҳишалик билан шуғулланиш») асосан жазога тортилганди.
Изоҳ (0)