14 февраль куни Жанубий Кореянинг Тежон шаҳридаги ўқ-дорилар заводида портлаш содир бўлди. Бу ҳақда «Газета.ru» хабар берди.
Ҳодиса оқибатида уч киши ҳалок бўлган.
Қайд этилишича, бу йил давомида мазкур заводда содир бўлаётган иккинчи ҳолат.
Ўтган йилнинг май ойида ҳам портлаш содир бўлган. Унда икки киши ҳалок бўлган, яна уч киши яраланиб касалхонага ётқизилган.
Ўт ўчирувчилар берган маълумотга кўра, заводда ракета двигатели ёқилғиси портлаган.
Ҳодисанинг аниқ сабаблари текширилмоқда.
Изоҳ (0)