Шимолий Корея ҳукумати Жанубий Кореяни у ерда жойлашган қўшинга ҳарбий куч раҳбаридан бирининг яқин кунларда ташриф буюргани сабабли чегара ҳудудида ҳарбий кучлар фаоллиги ошганини танқид қилди. Бу ҳақда Rodong Sinmun мамлакат марказий газетасида маълум қилинди, деб хабар берди «ТАСС».
Ой тақвими бўйича Янги йил байрамини нишонлаш вақтида Жанубий Корея Мудофаа вазирлиги бош штаб бошлиқлари бирлашган қўмитаси раиси генерал Пак Хан Ги Корея яриморолини ажратиб турувчи демилитарланган ҳудудга яқин жойлашган ҳарбий қисмга ташриф буюрган.
Нашрда ёзилишича, «Бундай қадам келишув ва тинчликка зид, шунингдек, бугунги кун тенденцияларига ҳам қаршидир».
Унда, шунингдек, Сеулнинг ҳарбий бюджетни кўпайтириш ва жорий йилнинг март ойида АҚШдан «стелс» технологиясига эга янги қирувчи самолётлар сотиб олиш режаси ҳам танқид қилинган. Улар Жанубий Корея мақсадларини икки мамлакат раҳбарлари томонидан 2018 йилнинг апрель ва сентябрь ойларида имзоланган декларацияга тўғри келмайдиган «хавфли ҳарбий ҳаракат», деб атаган.
«Ўзаро тинчлик ва мулоқот сари ҳаракатга таҳдид солувчи ҳарбий фитналарга ҳеч қачон кўнмаслик керак», — дейилади Rodong Sinmun газетасида Жанубий Кореяни ҳарбий ўқув машғулотлари ўтказишдан яна бир бор қайтариб.
Изоҳ (0)