2019 йил 11 февраль куни вақтинча Тошкент шаҳрининг Яшнобод туманида яшовчи 27 ёшли С.Б.(исмли аёл) маст ҳолда уйида ўзаро жанжал оқибатида бирга яшовчи расмий никоҳсиз турмуш ўртоғи, 56 ёшли А.С.га пичоқ билан жароҳат етказган. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси ИИВ Жамоатчилик ва оммавий ахборот воситалари билан алоқалар бошқармаси хабар бермоқда.
Натижада эр касалхонага ётқизилиб, аёл ушланган. Ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Изоҳ (0)