Ҳайдовчилик гувоҳномаси учун имтиҳон топшириш энди электрон навбат билан амалга оширилади, деб ёзади ЎзА.
Тошкентнинг Миробод туманидаги Файзобод кўчасида жойлашган Тошкент шаҳар ИИББ Йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармасининг рўйхатдан ўтказиш ва имтиҳон олиш бўлимида электрон навбат жорий этилди. Мазкур тумандаги имтиҳон олиш бўлими пойтахтнинг Шайхонтоҳур, Яшнобод ва Бектемир туманларига ҳам хизмат кўрсатади. Шу сабабли навбат кутишда электрон тизимга ўтилгани адолатли ечим бўлди. Янги лойиҳа ҳайдовчиларнинг вақтини тежаб, сифатли хизмат кўрсатиш имконини бермоқда.
«Ҳозирда иш билан келган ҳайдовчилар узоқ навбатларда туриб қолаётгани йўқ. Ортиқча сарсонгарчиликларнинг олди олинди», — дейди хизмат юзасидан келган ҳайдовчи.
Изоҳ (0)