Япониялик режиссёр Киёси Куросава «Берлинале—2019» халқаро кинофестивали доирасида Ўзбекистонда суратга олинган фильмни тақдим этади. Бу ҳақда Бош вазирининг ўринбосари Азиз Абдуҳакимов ўзининг Facebook’даги саҳифасида маълум қилди.
Фильм «Дунё чеккасида» (Tabi No Owari Sekai No Hajimari) деб номланади. Фестиваль Берлин шаҳрида 9—14 февраль давомида бўлиб ўтади.
Изоҳ (0)