12 февраль куни Бишкекдаги опера ва балет театрида 2016—2018 йилларда адабиёт ва санъат йўналишида самарали ижод қилган ижодкорларни Чингиз Айтматов номидаги мукофот билан тақдирлаш маросими бўлиб ўтди. Бу ҳақда «Дарё»га Ёшлар медиа маркази маълум қилди.
Маросимда турли давлатлардан келган ёзувчилар, режиссёр ва актёрлар иштирок этди.
Халқаро Айтматов клуби томонидан кўкрак нишони топширилганлар орасида Ўзбекистон халқ артисти Мирза Азизов ҳам бор.
Муқимий номидаги театр раҳбарининг Айтматов асарлари асосида спектакллар саҳналаштиришдаги хизматлари эътироф этилди.
Изоҳ (0)