Италиянинг «Сан-Ремо» мусиқий танловида Маҳмуд (Mahmoud) рэпер «Soldi» (Пуллар) қўшиғи билан ғолиб бўлди, деб хабар берди «Газета.ru».
Ғолиб томошабинлар овоз бериши орқали аниқланган.
Финал босқичда Маҳмуд россиялик тингловчиларга Россияда ўтказилган бир қатор концерт дастурлари билан яхши таниш бўлган Il Volo опера-поп триоси ва овоз йиғишда етакчи деб ҳисобланган Ultimo ижрочисини ортда қолдириб биринчиликни эгаллади.
Энди Маҳмуд Италия номидан «Евровидения»да иштирок этади.
Mahmoud тахаллуси билан ижод қилувчи Алессандро Maxмуд 1992 йил Миланда туғилган. Отаси мисрлик, онаси италиялик.
Изоҳ (0)