Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлигида «Миллий эстрада санъатининг аҳволи, айниқса, ёшлар маънавиятининг юксалтиришдаги ўрни ва аҳамияти» мавзусида матбуот анжумани бўлиб ўтди.
Матбуот анжуманида «Ўзбекконцерт» ДМ раҳбарияти, соҳа вакиллари, ОАВ ходимлари қатори «Дарё» мухбири Феруз Муҳаммад ҳам иштирок этди.
Матбуот анжуманида «Ўзбекконцерт» давлат муассасаси директори Одилжон Абдуқаҳҳоров Шаҳло Аҳмедованинг кескин танқидларга сабаб бўлган «Летние дожди» қўшиғига ишланган видео клип ҳақида гапирди.
Шаҳло Аҳмедованинг ‘Летние дожди’ клипи учун лицензиясини тўхтатиб қўйдик. Шаҳло Аҳмедова ушбу клип тасвирга олинганидан сўнг, лицензиясини тўхтатиб қўйилишини биларди. Бизга неча маротаба мурожаат қилди, аммо лицензиясини бермадик. Шаҳло Аҳмедовадан олдин лицензиясини тўхтатиб қўйган хонандаларимиз айрим ҳолатларда лицензия шартларини бажармагани учун лицензиясини олган бўлсак, маълум бир вақтдан сўнг, айбига иқрор бўлганидан кейин лицензиясини қайтарганмиз. Шаҳло Аҳмедова бир неча маротаба мурожаат қилган бўлса ҳам лицензиясини қайтармаяпмиз. Ушбу клип Ўзбекистон учун олинмаган бўлса ҳам, клипни интернет тармоқлари орқали барча кўриб бўлди.Одилжон Абдуқаҳҳоров, «Ўзбекконцерт» давлат муассасаси директори
Изоҳ (0)