Атом энергияси бўйича халқаро агентлик (МАГАТЭ) инспекторлари Шимолий Кореянинг ядро объектларини текширувдан ўтказади, деб хабар берди «Вести.ru».
Пхеньян бунга расман рухсат берган бўлиб, текширув муддати ва жойи АҚШ ва Шимолий Корея ўртасида бўлиб ўтиши кутилаётган музокарада муҳокама қилинади. Учрашув февраль охирларида Вьетнамда бўлиб ўтади.
Шимолий Корея вакиллари текширув ишларига аралашмасликка ва ташкилот инспекторлари хавфсизлигини таъминлашга ваъда берган.
Изоҳ (0)