Севастополда яшовчи 17 ёшли ўсмир кимёвий моддалар таъсири остида онаси ва бувисини ўлдирган, дея хабар беради «Вести.ru».
Бола уларда жинларни кўрган, дейди шаҳар омбудсмани Марина Песчанская.
Йигит аёлларга пичоқ ва болта билан кўплаб жароҳат етказган. Кейин эса ғойиб бўлган. Полиция уни тезда қўлга олган.
Гиёҳванд моддаларни истеъмол қилган ўсмирга руҳий экспертиза белгиланган. Илгари у ўғирлик жинояти учун жавобгарликка тортилган.
Февраль ойида йигит 18 ёшга киради.
Изоҳ (0)