Хитой дипломатлари Венесуэла мухолифати вакиллари билан мамлакат қарзи ва икки давлат ўртасидаги нефть бўйича шартномалар масаласини муҳокама қилмоқда. Бу ҳақда «Корреспондент.net» хабар берди.
The Wall Street Journal нашри манбаларига кўра, учрашувлар охирги ҳафталар мобайнида Вашингтонда бўлиб ўтган.
Томонлар Венесуэланинг нефть етказиб бериш ҳисобига Хитойдан бўлган қарзини узиш ва мамлакатда ҳокимият алмашган тақдирда Хитой инвестицияларини сақлаб қолиш кафолатларини муҳокама қилган.
Эслатиб ўтамиз, Хитой Венесуэла президенти Николас Мадурони қўллаб-қувватлаши ҳақида расман эълон қилган.
Изоҳ (0)