• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12413.79
    • RUB154.86
    • EUR14468.27
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +32°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Спорт

    Погба Мбаппега, Сульшер эса Тухелга қарши. Барчаси бугун «Олд Траффорд»да бўладиган МЮ—ПСЖ баҳси ҳақида (превью)

    Бугундан бошлаб Европа яна клублар ўртасидаги энг нуфузли мусобақа — УЕФА Чемпионлар Лигаси ҳавосидан нафас ола бошлайди. 1/8 финалнинг энг қизиқарли тўқнашувларидан бири Манчестер шаҳрида бўлиб ўтади.

    Фото: Google Images

    Фото: Google Images

    Унда Жозе Моуриньо кетгач, Оле-Гуннар Сульшер билан мағлубиятсиз одимлаётган «Манчестер Юнайтед» ўзининг уй стадиони, «Орзулар театри» — «Олд Траффорд»да, айни дамда жамоа етакчиларидан айрилган Томас Тухель бошчилигидаги ПСЖ клубини қабул қилади. Шу учрашув ва унинг атрофидаги воқеалар ҳақида бироз фикрлашсак, зарар қилмайди, азиз мухлис, шундай эмасми?!

    Фото: Google Images

    Фото: Google Images
    Нимчорак финал босқичига қуръа ташланган вақтда ПСЖ мухлислари ўзида йўқ хурсанд бўлгани айни ҳақиқат. Боиси, ўша вақтда Жозе Моуриньо бошчилик қилган «Юнайтед»да ўйин борасидаги муаммолардан ташқари ички низолар ҳам пайдо бўлган ва бу ҳақда маҳаллий ва чет эл ОАВларида тинмасдан бонг урилаётганди. ПСЖда эса бу вақтда Неймар—Кавани—Мбаппе триоси тўхтамасдан голлар урар, Франция чемпионатида мағлубиятсиз одим, хуллас, ҳамма-ҳаммаси жойида эди. Аммо ҳозир асло ундай эмас. Орада «Special one» «Юнайтед»дан бадарға қилинди, унинг ўрнига эса бир вақтлар клубнинг «олтин таёқчаси» вазифасини ўтаган, мураббийликда эса ҳали ном қозонишга улгурмаган Оле-Гуннар Сульшер олиб келинди. Бошида «Қизил иблислар»нинг мухлислари ҳам бу алмашувга гумон билан қарагани ҳам бор гап. Бироқ бу шунчаки захира варианти бўлиб чиқмади, аксинча, «супер алмаштириш»га айланди. Сульшер қўл остида манчестерлик йигитлар 11 та ўйин ўтказиб уларнинг ҳеч бирида мағлубиятга учрамади — 10 та ғалаба, 1 та дуранг. Орзуларга татийдиган дебют шундай эмасми!? ПСЖ эса бу орада бир қанча йўқотишларга учради. Хўш, бугун кимнинг қўли баланд келади, кимнинг имконияти кўпроқ, майдонга кимлар тушади?

    Таркиблар ҳақида

    ПСЖ

    ПСЖ учрашувга «яраланган аҳвол»да келмоқда. Парижликлар ўзининг икки «страйкери» Неймар ҳамда Эдинсон Каванидан жароҳат сабаб фойдалана олмайди. Қўшимчасига бельгиялик ҳимоячи Тома Менье жароҳат олиб сафдан чиқди ва у ҳам бугунги ўйинни ўтказиб юборади. Парижликларнинг бор умиди эндиликда 20 ёшли ЖЧ—2018 чемпиони Килиан Мбаппега қаратилган. Мбаппе бугун ПСЖнинг асосий ҳужумчиси сифатида майдонда ҳаракатланади. Унга ҳужумда тажрибали Анхел ди Мария ҳамда Юлиан Дракслер ёрдам беради. Таянч ярим ҳимояда эса асосий вазифаси ҳимоячи бўлса-да бразилиялик Маркинёс ўйнаши кутилмоқда. Сал олдинроқда бўлса, эндигина жароҳатдан қутулган Марко Вератти ва Дани Алвеш тўп суради. Марказий ҳимояда Тиаго Силва—Преснел Кимпембе тандеми ҳаракатланса, қанотлар Керер ҳамда Хуан Бернатга ишониб топширилиши кутилмоқда. Хуллас, бугун ПСЖга осон бўлмаслиги аниқ.

    «Манчестер Юнайтед»

    Сульшер жамоасида деярли йўқотишлар йўқ. Фақат жамоа сардори Антонио Валенсияни ҳисобга олмаса. Валенсия жорий мавсум жароҳати сабаб айтарли майдонга тушмади. Шу боисдан унинг йўқлиги «манкунианлар»нинг ўйинига жиддий таъсир қилмаслиги аниқ. Кичик жароҳат сабаб АПЛнинг 26-турида «Фулҳэм»га қарши ўйинни ўтказиб юборган Виктор Линделёф катта эҳтимол билан асосий таркибга қайтади. Раньери жамоасига қарши ўйинни асосий таркибда бошлаган Ромелу Лукаку ҳамда Хуан Мата бу сафар ўйинни захирада бошласа, ажаб эмас. Боиси, ПСЖга қарши баҳсда, улардан тезкор ва иштиёққа тўла Маркус Рэшфорд ва Жесси Лингард кўпроқ фойда келтириши мумкин. Шунингдек, «Фулҳэм»га қарши баҳсда қойилмақом ўйин кўрсатган Антони Марсиал Алексис Санчесдан кўра, асосий таркибга муносиб эканлиги аёнлашиб қолди. Катта эҳтимол билан Сульшер шогирдлари бугунги ўйинда 1-рақам остида ҳаракат қилади.

    Қизиқарли фактлар

    • ПСЖнинг Чемпионлар Лигасидаги сўнгги 21 та ўйинидан 21 тасида ўртача 2,5 тадан ортиқ гол киритилган.
    • ПСЖ сўнгги бор Чемпионлар Лигасида жорий мавсум доирасида 1-тур баҳсида «Ливерпуль»га ютқазган.
    • ПСЖ Чемпионлар Лигасининг сўнгги 6 та ўйинидан 5 тасида камида 2 та гол урди.
    • 2019 йилда жамоалар атиги битта ўйинда дуранг ўйнади.
    • Қишки трансферлар вақтида иккала жамоани ҳам асосий таркиб футболчилари тарк этмади. «Юнайтед» фақатгина Маруан Феллаинини Хитойга жўнатди. Бирор футболчини харид қилмади. ПСЖ эса Леандро Паредесни 40,2 миллион евро эвазига ўз сафига қўшиб олди.
    • Европа Чемпионлар Лигасининг 1/8 финал босқичидан бошлаб мусобақа тарихида илк бор VAR (Ҳакамнинг видеотакрорлар бўйича ёрдамчиси) тизими қўлланилади.

    Учрашув ҳаками

    Фото: Google Images

    Фото: Google Images

    Беллашувни италиялик Даниэле Орсато бошқариб боради. У 2018/19 йилги мавсумда 6 та халқаро учрашуни бошқарди. Бу ўйинларда у 17 та сариқ карточка кўрсатган (битта ўйинга ўртача 2,8 та сариқ карточка). Бирор футболчини майдондан четлатмаган. Битта ўйинда ўртача 19 та қоида бузилишини қайд этган. Ўйинларнинг 17 фоизида эса дарвозалар томон пенальти белгилаган.

    Тахминий таркиблар

    «Манчестер Юнайтед»: Де Хеа — Янг, Линделёф, Жонс, Шоу — Эррера, Матич — Лингард, Погба, Марсиал — Рэшфорд

    ПСЖ: Буффон — Керер, Силва, Кимпембе, Бернат — Дани Алвеш, Маркинёс, Верратти — Ди Мария, Мбаппе, Дракслер.

    Ўйиндан олдин фикрлар

    Парижликлар ҳамма нарсага қодир. Улар жисмоний ва техник жиҳатдан кучли, бу орқали улар ўзларига бўш ҳудудларни пайдо қила олади. Мбаппе — ҳаддан ташқари тезкор футболчи. Бунда унга етадигани йўқ. Тухел эса ажойиб тактик мураббий. 3-4-3, 4-4-2 ёки 4-3-3 схемаларидан бирини танлашимиз мумкин. Қайси биридан устунлик қила олишимизини ўйлаш зарур. «Юнайтед»нинг ўзигагина хос бўлган ўйин услубини қайтаришимиз керак. Агар ўз режаларимизни амалга ошира оладиган бўлсак, «Олд-Траффорд»да ҳеч кимга осон бўлмайди.

    Оле-Гуннар Сульшер, «Манчестер Юнайтед» бош мураббийи

    «Манчестер Юнайтед» декабрдаги ҳолатидан тубдан фарқ қилади. Жамоа айни дамда ўзига бўлган катта ишонч билан тўп сурмоқда. Кўплаб голлар урмоқда ва ҳужумга тез-тез ўтиб турибди. Улар билан ҳозирги ҳолатда учрашиш, биз учун энг жиддий ва оғир синовлардан бири бўлиши, шубҳасиз. «Олд Траффорд»да имкониятлар эса 50 га 50. Сульшер қўл остида улар мафтункор ўйин намойиш қилмоқда. Уларга совға қилишга ҳақимиз йўқ. Ўйин тактик ва жисмоний жиҳатдан қийин кечади. Ўзимизнинг яхши тарафларимизни кўрсата оламиз, деб умид қиламан.

    Томас Тухель, ПСЖ бош мураббийи

    Европа Чемпионлар Лигаси

    1/8 финал баҳслари

    12 февраль, сешанба

    «Манчестер Юнайтед»—ПСЖ 01:00

    Бош ҳакам: Даниэле Орсато (Италия)

    Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @daryo_sport’га обуна бўлинг!

    12.02.2019, 19:22   Изоҳ (0)   22549
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Uzbek Tigers тарқатиб юборилдими? Ўзбекистон бокс федерацияси аниқлик киритди

    12.02.2019, 15:25

    Азар Де Брюйнега, Агуэро эса Игуаинга қарши. Бугун АПЛда «титанлар» жанги бўлади (превью)

    10.02.2019, 13:38

    3 кун олдин «Барселона» билан ўйнаган «Реал» бугун «Атлетико Мадрид»ни юта оладими? (превью)

    09.02.2019, 17:43

    Расман: Рустам Ашурматов Жанубий Корея клубига ўтди​

    07.02.2019, 14:01

    «Миллионлар ўйини» — «Эль-Класико»: «Реал» бугун «Барселона»га қаршилик кўрсата оладими? (превью)

    06.02.2019, 20:26

    Хитой осмонида порлаб, ҳамёнини «қаппайтириш»ни кўзлаган дунёнинг 10 нафар футбол юлдузи ҳақида

    04.02.2019, 01:22
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    HAVAL Ўзбекистонда янги моделларни намойиш этди: HAVAL H6 Facelift ва HAVAL H9 тақдимот кечаси


    HONOR талабаларни қўллаб-қувватловчи акцияни эълон қилди 


    Pepsi Taste Challengе 2025: Pepsi яна олдинда — Ўзбекистонда 59,28% овозга сазовор бўлди  


    Mobiuz Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларида 5G нинг янги имкониятларини очмоқда


    Universalbank ўзини ўзи банд қилган фуқаролар учун янги “Микрокредит 300 ”ни ишга туширди 


    Smart Business Ўзбекистонда UZCARD ва Humo карталарини қабул қилиш учун ягона ечимни тақдим этади 


    BI Group Ўзбекистонда турар жой биносининг зилзилабардошлигини очиқ синовдан муваффақиятли ўтказди


    Accor Тошкентда Swissôtel Tashkent очилишини нишонламоқда, швейсария услубидаги ҳашшаматни Ўзбекистон пойтахтига олиб келмоқда


    Uzbekistan Airways билан Истанбулга фойдали парвоз қилинг!


    Келажак – бугунги қилган ҳаракатингиз самарасидир. Ўзингизга ишонч эса ҳар қандай ютуғингизнинг бошланиши 


    Kapitalbank ва Корпоратив спорт ассоциацияси ҳамкорлик меморандумини имзолади


    Imzo Glass маҳсулотлари Буюк Британияга экспортга юборилди


    UZTELECOM симли интернетни модернизация қилмоқда: абонентлар GPON ва FTTx орқали 100 Мбит/с дан юқори тезликка эга бўладилар


    “Трастбанк” кичик бизнесни ривожлантириш учун 1 млрд сўмгача кредит таклиф этади


    “Бизнесни ривожлантириш банки” 1 трлн 273 млрд сўмлик ипотека кредити ажратди

     

    Тавсия этамиз

    Яҳудийларнинг “Тарихий ватан” ва “Буюк Исроил” ҳақидаги пуч даъволари: Фаластин аслида кимга тегишли?

    23 август, 13:22

    “Руснинг шармандали блицкриги”. Уруш тақдирини белгилаб берган Киев жанги қандай якунланган эди?

    22 август, 20:08

    Ислом Каримовнинг собиқ матбуот котиби “Отамдан қолган далалар” фильми тақиқланиш сабабини ошкор қилди 

    21 август, 11:58

    Туркияда оёқ суякларини синдириб, бўйни ўстириш операцияси оммалашмоқда (фото)

    21 август, 11:52
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Шимолий Корея янги зенит ракеталарини синовдан ўтказди (фото)

    Дунё | 24 август, 18:57

    Иордания подшоҳи Ўзбекистонга келади 

    Ўзбекистон | 24 август, 18:30

    Туркияга ишлаш учун бориб, алданиб қолган аёл ортга қайтарилди 

    Самарқанд | 24 август, 18:21

    Исроил зарбалари сабаб қурбон бўлган ғазоликлар сони яна 63 кишига кўпайди

    Дунё | 24 август, 17:55

    Хитойда уч ёшли қизчанинг бошидан 15 см пичоқ чиқариб олинди

    Дунё | 24 август, 17:32

    Ҳаддан ошган мухлислар: даҳшатли таъқибларга учраган жаҳон юлдузлари

    Кино | 24 август, 17:10

    Россия НАТО чегарасидан 25 км узоқликда улкан объект қурмоқда (фото)

    Дунё | 24 август, 17:08

    “Бу қандайдир бемаънилик”. Татаристон президенти рус тилини билмаган муҳожир болаларни мактабга қабул қилмаслик ҳақидаги қонунни танқид қилди

    Дунё | 24 август, 16:06
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.