• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12593.77
    • RUB158.49
    • EUR14698.19
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +23°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Спорт

    Азар Де Брюйнега, Агуэро эса Игуаинга қарши. Бугун АПЛда «титанлар» жанги бўлади (превью)

    10 февраль, якшанба куни футбол бўйича Англия премьер лигаси 26-турининг марказий ўйини Манчестер шаҳрида бўлиб ўтади.

    Фото: Google Images

    Фото: Google Images
    Унда «Ливерпуль»нинг кетма-кет 2 та омадсиз (дуранг) ўйинларидан сўнг АПЛ мусобақа жадвалида 2 кун бўлса ҳам пешқадамлик қилган Хосеп Гвардиола бошлиқ «Манчестер Сити» жамоаси Лондоннинг «Челси»сини қабул қилади. Келинг, 26-турнинг марказий ўйини «Сити»—«Челси» баҳсига батафсилроқ тўхталамиз.

    Учрашувлар тарихи

    Фото: Google Images

    Фото: Google Images

    Мазкур тўқнашув «шаҳарликлар» ва «аристократлар» ўртасидаги 160-ўйин бўлади. Ҳозирча статистика Лондон клуби фойдасига. «Челси» шу кунга қадар «Сити» устидан 65 та ўйинда ғалаба қозонган. 39 та учрашувда томонлар сулҳга рози бўлган бўлса, 55 та беллашувда Манчестер шаҳри жамоасининг қўли баланд келган. Тўплар нисбати ҳам «Челси»нинг устунлигини кўрсатмоқда — 220-200.

    Жамоалар 2018/19 йилги мавсумда 2 бор тўқнаш келишга улгурди. Биринчиси мавсум аввалида содир бўлди. 2018 йилнинг 5 августида «Сити» Англия Супекубоги доирасида «Челси»ни 2:0 ҳисобида таслим қилган, Серхио Агуэро бўлса дублга эришганди. Улар ўртасидаги сўнгги тўқнашув 2018 йил 8 декабрь санасига тўғри келиб, бу сафар «кўклар» Нголо Канте ҳамда Давид Луиснинг голлари эвазига 2:0 ҳисобидаги ғалабани тантана қилганди.

    Мусобақа жадвалидаги ҳолат

    «Манчестер Сити»

    «Сити» ҳафта ўртасида «Эвертон» меҳмони бўлиб, Аймерик Ляпорт ҳамда Габриэль Жезусларнинг голлари сабаб 3 очкога эга бўлди. Учрашув аслида 23 февраль куни ўтказилиши лозим эди, бироқ «Ман Сити» 24 февраль куни Англия Лига Кубоги мусобақаси финалида яна «Челси» билан баҳс олиб боради. Шу боисдан мазкур ўйин 6 февралга сурилди. Ушбу ўйиндаги ғалаба сабаб «Сити» вақтинча бўлса ҳам АПЛ (62 очко билан) мусобақа жадвалида пешқадам бўлиб турди. Гвардиола жамоаси ўз майдонида ўтган 13 та ўйиннинг барчасида ғалаба қозониб, 36 та очко жамғарган. 43 та гол уриб, 11 та гол ўтказган, холос. «Сити» АПЛда ҳозирча энг кўп гол урган жамоа бўлиб турибди — 68 та. Ўтказиб юборилган голлар сони эса 20 тани ташкил этмоқда. Бу борада «шаҳарликлар» фақат «Ливерпуль»дан орқада. «Қизиллар» атиги 15 та гол ўтказиб юборган.

    «Челси»

    «Челси» 25-турда «Ҳаддерсфилд»ни ўз майдонида қабул қилди ва йирик 5:0 ҳисобида ғалаба қозониб, ўтган турда «Борнмут»дан қабул қилинган 0:4 ҳисобидаги мағлубият учун мухлислари олдида юзини бироз бўлса-да ёруғ қилиб олди. Учрашувда қишки трансферлар ойнаси вақтида «Ювентус»дан ижарага олинган Гонсало Игуаин дублга эришди. Шунигдек, жамоа лидери Эден Азар ҳам ўз номини таблога икки бор ёздириб қўйишни уддалади. Яна бир гол эса ҳимоячи Давид Луис ҳисобига ёзилди. Мазкур гол сабаб Маурицио Сарри шогирдлари ўз очколари сонини 50 тага етказиб, 4-ўринга чиқиб олганди. Аммо «Манчестер Юнайтед»нинг 26-турда «Фулҳэм» устидан ғалабаси «аристократлар»ни яна 5-ўринга равона қилди. Сарри жамоаси шу кунга қадар АПЛ жорий йилги мавсумида сафарда 12 та ўйин ўтказди. Уларда эса 22 очко тўплашнинг уддасидан чиқди. 19 та гол уриб, 14 та гол ўтказди. Сафардаги 2 та ўйинда улар битта ҳам гол ура олмасдан ютқазди. «Арсенал»га 0:2, «Борнмут»га эса 0:4.

    Таркиблардаги муаммолар

    «Манчестер Сити»

    «Шаҳарликлар»га мазкур баҳсда жароҳати боис Клаудио Bravo (аслида унинг йўқлиги деярли билинмайди, боиси захира посбони), ҳимоячилар — Бенжамен Менди ҳамда Венсан Компани ёрдам бера олмайди. Қолган футболчилар эса ўйинга тўлиқ тайёр.

    «Челси»

    «Аристократлар» сафида жароҳати сабаб Марко ван Гинкел, Гари Кеҳилл ва Каллум Ҳадсон-Одои (уларнинг ҳеч бири асосий таркиб футболчиси эмас) майдонга туша олмайди.

    Учрашув ҳаками

    Фото: Google Images

    Фото: Google Images

    26-тунинг марказий баҳсини тажрибали ва қаттиққўл ҳакам Майк Дин бошқариб боради. Дин 2018/19 йилги мавсумда 19 та ўйинда ишлади. У бу баҳсларда 85 та сариқ карточка кўрсатиб, 9 марта ўйинчиларни қизил карточка билан сийлади. У бошқарган ўйинларнинг 21% да пенальти белгиланган. Бугун ҳам 11 метрлик жарима зарбасини кўриш эҳтимоли йўқ эмас. Шунингдек, Дин бугун фаолиятидаги 100-қизил карточкасини кўрсатиши мумкин. Қайд этиш жоиз, Дин ҳозиргача «Сити» ва «Челси»дан бир хил — 9 нафардан ўйинчини майдондан четлатишга улгурган. Хуллас, бугун ҳакамлик ҳам ажойиб бўлади.

    Қизиқарли фактлар

    • «Манчестер Сити» АПЛ доирасида ўз майдонида ўтган сўнгги 14 та учрашувда камида 2 тадан гол урди;
    • «Манчестер Сити» АПЛ доирасида ўз майдонида ўтган сўнгги 14 та учрашувнинг 13 тасида ғалаба қозонди;
    • «Челси» ўтган турда 5 та гол урди. Бу «кўклар» учун АПЛ тарихида 5 тадан кам гол урилмаган 37-ўйин бўлди;
    • «Челси» АПЛнинг сўнгги 10 та мавсумида «Манчестер Сити»ни ҳам уйда ҳам сафарда энг кўп ютган жамоа;
    • Гвардиола АПЛ доирасида «Челси»га 3 марта ютқазган, у фаолияти давомида бошқа ҳеч бир клубга бунчалик кўп мағлуб бўлмаган.

    Тахминий таркиблар

    «Манчестер Сити»: Эдерсон – Уокер, Стоунс, Отаменди, Ляпорт – де Брюйне, Фернандиньо, Давид Силва – Стерлинг, Агуэро, Сане

    «Челси»: Кепа – Аспиликуэта, Рюдигер, Давид Луис, Алонсо – Канте, Жоржиньо, Ковачич – Виллиан, Игуаин, Азар

    Ўйиндан олдин фикрлар

    Фото: FotMob

    Фото: FotMob
    «Челси»нинг қандай футбол ўйнашга ҳаракат қилаётганини кўриб, тушуниб ўтирибман. Улар нима хоҳлаётганини жуда яхши билади. Бу йигитлар билан ўйин биз учун финалга тенг бўлади. Уларнинг ҳужум ва ярим ҳимоя чизиғи жаҳон даражасидаги футболчилардан ташкил топган. Қўшимчасига яхши дарвозабон ва тажрибали ҳимоячилари бор. Бу мавсум улар учун жуда яхши ўтмоқда: Англия Лига Кубоги финали, Европа Лигасида ғалабали одим ва АПЛ чемпионлиги учун имконият сақланиб турганлиги. Ҳа, «Челси» 9 очко ортда қолмоқда, бироқ олдинда кўплаб ўйинлар турибди.Пеп Гвардиола, «Манчестер Сити» бош мураббийи

    Фото: Google Images

    Фото: Google Images
    Бизнинг кучимиз ушбу мавсумда кучли тўртликка кириш учун курашишдан бошқасига етмайди. Албатта, нимадир ютишимиз мумкин. Аммо АПЛ ғолиблиги учун кураш «Ливерпуль» ва «Сити» ўртасида кечмоқда. «Манчестер Сити» — менинг қарашларим бўйича Европанинг энг кучли жамоаси. Улар ҳар бир жамоа учун намуна ҳисобланади. Гвардиола АПЛда учинчи, Клопп эса тўртинчи ёки бешинчи мавсумини ўтказмоқда. Биз эса ишлашимиз лозим. Мен бошқа йўлни билмайман. Шунчаки ишлашда давом этиб, орадаги фарқни қисқартиришга ҳаракат қилиш керак. Бизга барқарорлик керак эканлигини яхши биламиз. Якшанба куни ўзимизнинг энг кучли тарафларимизни намойиш этамиз деган умиддаман.

    Маурицио Сарри, «Челси» бош мураббийи

    АПЛ

    26-тур баҳслари

    10 февраль, якшанба

    «Манчестер Сити»—«Челси» 21:00

    Бош ҳакам: Майк Дин

    Интернет маълумотлари асосида Асрор Абдуназаров тайёрлади.

    Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @daryo_sport’га обуна бўлинг!

    10.02.2019, 13:38   Изоҳ (0)   38474
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    3 кун олдин «Барселона» билан ўйнаган «Реал» бугун «Атлетико Мадрид»ни юта оладими? (превью)

    09.02.2019, 17:43

    Расман: Рустам Ашурматов Жанубий Корея клубига ўтди​

    07.02.2019, 14:01

    «Миллионлар ўйини» — «Эль-Класико»: «Реал» бугун «Барселона»га қаршилик кўрсата оладими? (превью)

    06.02.2019, 20:26

    Хитой осмонида порлаб, ҳамёнини «қаппайтириш»ни кўзлаган дунёнинг 10 нафар футбол юлдузи ҳақида

    04.02.2019, 01:22

    Умид Аҳмаджонов: «Шерзод Тошматов соғлиғи билан боғлиқ муаммолар сабаб ўз аризасига кўра лавозимини топширди»

    02.02.2019, 12:32

    Расман: Ўзбекистон бокс федерациясига янги вице-президент сайланди

    02.02.2019, 12:19
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Hayot Bank “Яшил юрак” номли кенг кўламли экологик ташаббусни эълон қилди. Август ойидан бошлаб Ўзбекистон бўйлаб Hayot Bank’нинг ҳар бир янги омонатчиси учун битта дарахт экилади


    “Yandex Uzbekistan” информатика ўқитувчилари учун таълимда сунъий интеллект этикасига оид интенсив курслар ташкил этди


    Тошкент Фармацевтика Институти — Фармация соҳасида халқаро даражадаги сифатли таълим


    AVO bank алоқа маркази: инновациялар ва янги хизмат даражаси 


    Ellipse International School – фарзандингиз келажаги бошланадиган жой!


    Chery Ўзбекистонда сотувлар бўйича мутлақ рекорд ўрнатмоқда


    BYD SEALION 7: Флагман электр SUV — шаҳар кўчаларида янги етакчи 


    BI Group бизнес-тоифа хонадон ютуқли ўйини:Тошкентдаги мавсумнинг асосий тадбири қандай ўтди


    Ақлли диверсификация: нима учун керак ва капитални қандай тақсимлаш лозим? 


    30 июль куни Тошкентда BYD инновацион мобил модули ўз фаолиятини бошлади


    STEM ва бизнес йўналишидаги қизлар учун TBC Bank'дан таълим грантлари — Ўзбекистонда гендер тафовутини камайтириш йўлида янги қадам


    Олий таълим етакчилари Тошкентда биринчи ҚС Eurasia Форумъда бирлашади


    ZARMED Университети: 200 та грант сизни кутмоқда


    Август совғалари: Centrum Air 155 та авиачиптани тортиқ қилади!


    BYD расмий дилери Бени Моторс Самарқандда BYD Seaлион 7 флагман кроссоверини тақдим қилди

     

    Тавсия этамиз

    Нега атом бомбаси портлаганидан кейин ерда инсонлар изи қолиб кетган? Олимлар изоҳи

    7 август, 15:57

    Ўзбекистонда “тонировка” учун ёзда арзонлаштирилган нарх жорий этилиши мумкин

    7 август, 15:45

    Пора, нефть ва террорчилик: нега Қатар амири шов-шувлар марказидан тушмаяпти?

    5 август, 11:20

    Трампнинг Фаластинга нисбатан нохолис сиёсати: АҚШ ЮНЕСКО аъзолигидан нега чиқяпти?

    2 август, 18:35
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Трамп Путинга Украина билан ҳудудлар алмашинувини муҳокама қилишни таклиф қилади

    Дунё | 7 август, 23:25

    “Депутат сайловчилар масалаларини кўтариб, ҳар қандай даражадаги раҳбарга кўндаланг қўйиши керак” — Эркинжон Турдимов

    Ўзбекистон | 7 август, 23:16

    Google бепул AI репетиторни тақдим этди

    Дунё | 7 август, 23:10

    Электр таъминоти корхоналари ходимлари ҳам бодикамера билан ишлашни бошлади

    Ўзбекистон | 7 август, 22:55

    Бухорода ота фарзандларига 128 млн сўм алиментни тўламай юргани маълум бўлди

    Ўзбекистон | 7 август, 22:45

    Гана президенти самолёт ҳалокатидан мўжиза туфайли омон қолган — Ghanaweb

    Дунё | 7 август, 22:30

    Google хакерлик ҳужумига учраганини тасдиқлади

    Дунё | 7 август, 22:20

    Бухорода тадбиркор 800 млн сўмдан ортиқ асоссиз солиққа тортилди

    Ўзбекистон | 7 август, 22:09
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.