Москванинг Зеленоград маъмурий округида яшовчи 36 яшар эркак 12-қаватдан тушиб кетиб, омон қолди. Бу ҳақда «Вести.ru» хабар бермоқда.
Унинг умуртқаси сингани билдирилмоқда. Эркакка вазни (140 килограмм) ёрдам берди, йўқса, 40 метрли баландликдан қулаш оқибати аянчли бўлиши мумкин эди.
У дарахт шаббаларига урилиб, қор уюмига келиб тушди. Ҳозирда жонлантириш бўлимига ётқизилган.
Изоҳ (0)