Берлиннинг Tierpark ҳайвонот боғида яшовчи ҳайвонларга байрам «зиёфати» сифатида сотилмай қолган янги йил арчалари келтирилган. Бу ҳақда «TJournal» хабар берди.
Филларга ёш игнабаргли дарахтлар, маймунларга сабзавотлар билан «безатилгани», йўлбарсларга эса гўшт «безакли» арчалар берилган.
Ҳайвонот боғи фақат синовдан ўтган етказиб берувчилардан арчаларини қабул қилади, шу билан бирга арчалар келтирилишидан аввал безатилмаганлигига эътибор қаратилади, акс ҳолда уларда ўйинчоқ ва кимёвий моддаларнинг қолдиғи бўлиши мумкин.
Изоҳ (0)