«Барселона» Испания чемпионатининг 23-турида «Атлетик Бильбао» билан дуранг ўйнади (0:0).
Жорий мавсумда «басклар» Каталония клубидан иккала ўйинда ҳам очко тортиб олди. Биринчи даврада «Камп Ноу» стадионида бўлиб ўтган учрашув 1:1 ҳисобида тугаганди.
«Барселона» клуби 1993/94 йилги мавсумдан буён илк марта битта мавсумда «Атлетик» қарши кечган иккала учрашувда ҳам юта олмади.
25 йил олдин «кўк-анор ранглилар» мезбонлик қилган баҳсда меҳмонлар 3:2 ҳисобида ғалаба қозонганди, Бильбаодаги ўйин эса дуранг билан якунланган (0:0).
Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @daryo_sport’га обуна бўлинг!
Изоҳ (0)