Инновацион ривожланиш вазирлиги ҳузуридаги Инновацион ишланмаларни жорий этиш илмий-амалий маркази Ҳиндистоннинг The National Small Industries Corporation Ltd билан ўзаро ҳамкорликни йўлга қўйиш мақсадида музокаралар олиб бормоқда, деб ёзади ЎзА.
Вазирлик ахборот хизмати хабарига қараганда, Сирдарё вилоятида Ҳиндистон тажрибасидан келиб чиққан ҳолда «Бизнес акселератор» ташкил этиш масаласи кўриб чиқилмоқда. Жорий йилнинг 7—9 февраль кунлари The National Small Industries Corporation Ltd ташкилотининг вакиллари — Андоле Балраж Прабху Раж ва Тяги Сунил Ўзбекистонга таклиф этилди. Ташкилот вакиллари билан имзоланган англашув меморандумига кўра, «Бизнес акселератор»ни ташкил этиш давомида The National Small Industries Corporation Ltd ҳамда «Инновацион ишланмаларни жорий этиш илмий-амалий маркази» ҳамкорликда Ўзбекистоннинг бошқа ҳудудларида ҳам бу тажрибани жорий этиш режалаштирилган.
Ушбу лойиҳа ёшларни иш билан таъминлаш, уларни тадбиркорликка қизиқтириш, кичик бизнес ва касаначиликни ривожлантириш ҳамда маълум бир касб-ҳунарга йўналтириш каби бир нечта вазифаларни ўз олдига қўйган.
Изоҳ (0)