2019 йил 6 февраль куни Хоразм вилоятининг Урганч шаҳрида ички ишлар органлари ходимлари томонидан ўтказилган тезкор тадбирлар натижасида Урганч тумани Бекобод қишлоғи Қўнғирот маҳалласида яшовчи, Хоразм вилояти перинатал маркази ҳамшираси Н.Ю. (исмли аёл) Янги Урганч кўчасида, таниши Ш.В. (исмли аёл)нинг шу йил 21 январда туғилган ўғлини Л.Б. (исмли аёл)га 1 700 000 сўмга сотаётган вақтида қўлга олинди. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси ИИВ Жамоатчилик ва оммавий ахборот воситалари билан алоқалар бошқармаси хабар бермоқда.
Ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Изоҳ (0)