Тошкент вилоятининг Зангиота туманида яшовчи Ф.Ю. 2 февраль куни ИИБга мурожаат қилиб, 1 февраль куни соат тахминан 11:30 да рафиқаси С.Ю. дугонаси М.М. билан бирга уйдан чиқиб кетиб, бедарак йўқолганликларини маълум қилган.
Ички ишлар органлари ходимлари томонидан олиб борилган қидирув ишлари ва фуқароларнинг фаол иштироклари туфайли С.Ю. ва М.М. Бухоро шаҳридан соғ-саломат топилди.
«Ўз ўрнида, бошқалар тақдирига бефарқ бўлмаган фуқароларимизга ўз миннатдорчилигимизни билдирамиз», — дейилади Ўзбекистон ИИВ Жамоатчилик ва оммавий ахборот воситалари билан алоқалар бошқармасининг 9 февралдаги ахборотида.
Изоҳ (0)