Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги ҳузуридаги Хорижда меҳнат фаолиятини амалга оширувчи шахсларни қўллаб-қувватлаш ҳамда уларнинг ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилиш жамғармаси томонидан 6 февраль куни Россияда ўта оғир ва ёрдамга муҳтож ҳолда қолган фуқаро Бобуржон Расулов Ўзбекистонга олиб келинган. Бу ҳақда вазирликка асосланиб, «Kun.uz» хабар бермоқда.
Фуқаро Бобуржон Расулов оғир тан жароҳати оқибатида шахсини тасдиқловчи ҳужжатларсиз бир неча ойдан буён Россиянинг Zaraйск шаҳар Марказий шифохонасида кома ҳолатида бўлиб келган.
Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги томонидан фуқаронинг шахсини тасдиқловчи сертификат ва Ўзбекистонга етиб келиши учун авиачипта тақдим этилган ва масъул вакиллар ёрдамида Бобуржон Расулов Наманганга қайтарилди.
«Фуқарони Ўзбекистонга олиб келиш билан боғлиқ барча маблағлар жамғарма ҳисобидан қопланди», — дейилади вазирлик ахборотида.
Изоҳ (0)