Ўзбекистон—Озарбайжон бизнес форуми доирасида Қашқадарё вилояти ҳокими ўринбосари Ойбек Шагазатов ҳамда «Матанат А» компанияси вице-президенти Майс Гасимов томонидан шартнома имзоланди, деб хабар берди ЎзА.
«Матанат А» компанияси томонидан Қамаши туманига 20 миллион евролик тўғридан-тўғри сармоя киритилиб, қуруқ қурилиш аралашмалари, гипс буюмлари, гипс блоклари ва панеллари ишлаб чиқарадиган замонавий завод барпо этилади.
Компанияси цемент ва гипс асосидаги қуруқ қурилиш аралашмалари ишлаб чиқаришга ихтисослашган минтақадаги етакчи тузилмаларидан бири саналади. У замонавий ускуна ва технологияларнинг инновацион турлари билан жиҳозланган.
Шунингдек, «Матанат А» компанияси Европанинг қатор давлатлари, жумладан, Россия ва Туркияда ҳам қатор корхона ва заводларга эгалик қилади.
Изоҳ (0)