5 февраль куни Чилонзор туман ИИБга катта суммадаги ўғирлик ҳолати юзасидан хабар келиб тушди. Бу ҳақда ИИББ матбуот хизмати маълум қилди.
Хоразмлик 34 яшар Nexia ҳайдовчиси Ўткирбек М.га кўра, вилоятдан Тошкентга келган чоғида ўриндиғи остига ўзи яшириб қўйган 10 минг АҚШ доллари йўқолганини пайқаган.
Тезкор-тергов тадбирлари чоғида мазкур жиноятни содир этишда гумон қилиниб, жабрдийда билан бирга келган йўловчи — хоразмлик 37 ёшли Муродбек С. қўлга олинди. Унга нисбатан ЖКнинг 169-моддаси 3-қисми («Ўғирлик») билан жиноят иши қўзғатилди.
Изоҳ (0)