Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

Самарқандда январь ойининг ўзида жамоат жойларида тамаки чеккани учун 1875 нафар кишига жарима қўлланди. Бу ҳақда вилоят ИИБ ҲООБ бўлим бошлиғи Дилмурод Қурбонов маълум қилди, дея хабар беради «Zarnews».

Фото: Trend

Фото: Trend

Қоидабузарлар жами 115 миллион сўмдан ортиқроқ жарима тўлаган.

Жамоат жойларида тамаки маҳсулотларини истеъмол қилишга чекловлар «Алкоголь ва тамаки маҳсулотларининг тарқатилиши ҳамда истеъмол қилинишини чеклаш тўғрисида»ги қонун билан мустаҳкамланган.

2016 йилдан бошлаб жамоат жойларда тамаки маҳсулотларини истеъмол қилиш учун жарима миқдори энг кам иш ҳақининг бирдан уч қисмигача бўлган маблағни ташкил этади.

Жамоат жойларида алкоголли маҳсулотлар истеъмол қилганлик учун анча жиддий жазо кўзда тутилган. Ушбу ҳуқуқбузарлик учун жарима суммаси энг кам иш ҳақининг 50 фоизини ташкил қилади.

Кўрсатилган чораларга риоя қилиниши устидан назорат қилиш ички ишлар органларига юклатилган.

Изоҳ
Асосий янгиликлар
Дунё
Ерни кучли ва узоқ давом этадиган магнит бўронлари қоплайди
Иқтисодиёт
Банклар, IT ва саноат: Ўзбекистоннинг энг юқори ойлик тўланган соҳалари эълон қилинди
Маҳаллий
Бўстонлиқдаги хонадонларнинг бирида газ чақнади